Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
Россиянинг Санкт Петербург шаҳри Москва туманидаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Пулково шоссесидаги турар жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 24 ёшли ишчи демонтаж қилаётганида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан йиқилиб, вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ишчининг хавфсизлик техникаси қоидаларини бузгани сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ташкил этилган. Мутахассислар қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизликни таъминлаш шартлари ва хавфсизлик техникасига риоя этилишини ўрганадилар. Терговчилар ишчининг қурилишдаги ўлими ҳолатини аниқламоқда.