Ўзбекистонлик курашчи Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Ўзбекистонлик спортчи U-20 спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Қувончбек Исмоилов Словакияда спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Анъанага мувофиқ, дунё биринчилигини юнон-рум кураши баҳслари бошлаб берди.
Хусусан, ўтказилган -63 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида ҳамюртимиз Қувончбек Исмоилов россиялик Салим Кармахов билан беллашиб, 9:7 ҳисобида ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионлигига эришди.





