Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади
Президентнинг «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, Ўзбекистонда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Шундай қилиб, март ойининг охирида уч кун дам олиш куни бўлади:
• 29 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни;
• 30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити байрами куни.;
• 31 март (душанба) — дам олиш куни.