Тимур Кападзе «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинланди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Наманганнинг «Навбаҳор» клубига бош мураббий этиб тайинланди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди. Томонлар ўзаро шартнома имзолади, — дейилади хабарда.
Шунингдек Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлаши таъкидланди.





