Жанубий Кореяда кучли ёғингарчилик оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар сабаб камида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Reuters хабар берди.

Жанубий Корея ИИВ маълумотига кўра, мингдан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Сеулнинг жанубидаги Жанубий Чунгчеонг вилоятининг айрим қисмларида 400 ммдан ортиқ ёғингарчилик қайд этилган.

Корея метеорология хизмати ушбу ҳудудларда рекорд даражадаги ёғингарчилик бўлганини билдирган ва кечаси ҳам кучли ёмғирлар давом этишини прогноз қилган.

Кучли ёмғирлар туфайли кўчки хавфи юзасидан бир нечта минтақаларда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди.

Гвангжу шаҳрида 87 та йўл ва 38 та бино сув остида қолган. Шунингдек, 403 та мактаб ёпилган, 166 та бинога зарар етган.

Ҳозирда об-ҳаво шароити кузатув остида қолмоқда.

Жаҳон