Тошкентдаги «Рисовий» бозори сотувга қўйилди

E-auksion платформасида пойтахтнинг Миробод туманидаги «Бешқўрғон» деҳқон бозори филиалининг (халқ тилида «Рисовий бозор») бино ва иншоотлари сотувга қўйилди. 

Савдо комплекси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 411-сон қарори асосида сотувга қўйилган. 

Фарғона йўли ва Абдурауф Фитрат кўчалари кесишмасида жойлашган лотнинг бошланғич нархи 15,9 миллиард сўмни ташкил этади.

Харидор объект негизида лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа мастер режа асосида «экобозор», савдо, офис, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар марказларни ҳамда автотураргоҳни қуриши керак. Бинонинг умумий майдони 0,26 гектарга тенг.

Аризалар 28 апрель куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.

Тошкент