Медведов Россия бошқа ҳудудларни ҳам босиб олишини маълум қилди
Келажакда Россия таркибида янги ҳудудлар пайдо бўлиши мумкинлигини Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Медведов таъкидлади. Бу ҳақида Deutsche Welle ёзмоқда.
Медведевнинг баёноти «Ягона Россия» партияси қурултойида янграган. У Украинага тегишли бўлган Донетск, Луганск, Запороже ҳамда Херсон вилоятлари кенг кўламли босқин пайтида Россия томонидан босиб олинганига ишора қилиб, бу давом этиши мумкинлигини айтган.
Медведев «янги ҳудудларни» Россия таркибига киритишда шундай «интеграция» тажрибасидан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаган. Бироқ қайси ҳудудлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
Бу ҳудудларнинг (Украинанинг босиб олинган ерлари) салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқарилиши керак. Биз бу билан халқ дастури доирасида шуғулланамиз. Унга «Янги ҳудудларни ривожлантириш» бўлими киритилган. Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин. Ахир бу эҳтимолдан холи эмас, деди Медведев.