Россия НАТОга қарши урушга тайёрланишни бошлайди

Россия мудофаа вазири НАТОга қарши эҳтимолий ҳарбий тўқнашувга тайёрланишга чақирди. Бу ҳақида РБК хабар бермоқда.

Белоусовга кўра, вазирлик келгуси фаолиятида «ўрта муддатли истиқболда вазиятнинг ҳар қандай ривожланишига тўлиқ тайёрлигини таъминлаш»ни инобатга олади. У «яқин ўн йилликда Европада НАТО билан ҳарбий можаро юзага келиши мумкин»лигини истисно этмади.

Бунга 2024 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Шимолий Атлантика альянсининг саммитида қабул қилинган қарорлар далолат беради. Шунингдек, бу АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари доктриналарида ўз аксини топган, деди у.

Бундан ташқари, Белоусов Россия армияси «инновацияларга янада мослашувчан ва сезгир бўлиши керак»лигини айтди. У тактик, оператив ва стратегик жиҳатдан уруш моҳиятини тубдан ўзгартирадиган технологияларни назарда тутди.

Жаҳон