Россияда Viber мессенжеридан фойдаланиш тақиқланди

Роскомнадзор Россия Федерациясида Viber мессенжерига киришни чеклаганини эълон қилди. Қарор Россия қонунчилигининг ахборот тарқатиш ташкилотчиларига нисбатан талаблари бузилгани билан боғлиқ, деб бошқарма хабар берди.

Ушбу талабларга риоя қилиш «мессенжердан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланиш, фуқароларни уларни содир этишга жалб қилиш, гиёҳванд моддаларни сотиш, шунингдек, ноқонуний маълумотларни жойлаштириш билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш учун зарур», дейилади хабарда.

Viber мессенжери Япониянинг Ракутен компаниясига тегишли. Mediascope маълумотларига кўра, Россия аҳолисининг ўртача 26 фоизи ойига ундан фойдаланади.

Жамият