Россияда боғча ва мактабларда янги вирус тарқалмоқда

Россиянинг Краснодар ўлкаси, Москва ва Владимир вилоятларидаги боғча ҳамда мактабларда болалар Коксаки вируси билан касаллангани ҳақида “Роспотребнадзор”да хабарлар тарқалмоқда.

Юқоридаги вилоятлар аҳолиси инфекция тарқалишидан шикоят қилиб, бунда Туркияда бўлиб қайтган рус сайёҳларини айблаган.

‘Роспотребнадзор’ ҳудудларда Коксаки вируси аниқлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг мактаб ва боғчаларда эрталабки филтрлаш тартиб-қоидаларининг бажарилишини назоратга олди, дея хабар берди департамент матбуот хизмати.

Филтрлар иситма, йўтал, бурун оқиши ва шу каби касаллик белиарини текширишни ўз ичига олади. Агар улар аниқланса, бола тузалиб кетгунга қадар жамоадан ажратилади.

 ‘Роспотребнадзор’ боласида касалликнинг клиник белгилари бўлган ота-оналарнинг эътиборини дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишга қаратади, дейилади хабарда.

Идора, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтган.

Коксаки — бу иситма ва тошма пайдо бўлиши билан тавсифланган касаллик тури. Унинг манбайи фақат одам, хусусан, касал ёки соғлом ташувчи ҳисобланади. Кўпинча мазкур вирус сув, озиқ-овқат, ифлос ўйинчоқлар ва қўллар орқали ёш болаларга таъсир кўрсатади.

Жамият