Россияда YouTube қисман блокланди
Россияда YouTube платформаси амалда блокланди. Бу ҳақида Deutsche Welle хабар бермоқда.
Россияда YouTube видеохостинг трафики норманинг 20 фоизигача камайди. Бундай хулосага IT-эксперт, Интернет Мудофаа Жамияти (ОСИ) нотижорат ташкилоти директори Михаил Климарев келди, у Google мониторинг хизмати ёрдамида маълумотларни таҳлил қилди.
Ҳозирда Гооглеънинг мониторинг хизмати Россия Федерациясидан келган 8,5 пункт трафикни кўрсатмоқда, — деб ёзади Климарев 23 декабрь, душанба куни, гап видеохостингни тўлиқ блокировка қилиш ҳақида кетаётганини таъкидлади.