Россиядаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Уляновск вилоятидаги автоҳалокатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 17 декабрь эрталаб соат 05:10 ларда Уляновск вилоятидан ўтадиган Саранск—Сурское—Уляновск йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209 километрида содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси — 1977 йилда туғилган А.А., 1988 йилда туғилган Ж.I., 1975 йилда туғилган К.С., 2004 йилда туғилган К.А. ва 1977 йилда туғилган Б.О. ҳалок бўлган.

Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси берган маълумотга кўра, беш киши бўлган Cobalt бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва автомобиль ҳаражатланиб келаётган “МАЗ” юк машинаси билан тўқнашган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган. Ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Жаҳон