Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола 15 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.

Декабрь ойи бошларида агентлик ИИВ, ССВ ходимлари билан ҳамкорликда  Россиянинг 6 та ҳудудида жойлашган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишларни бошлаган эди. Ўрганишлар жараёнида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланди.

Уларнинг барчаси Ўзбекистонга қайтарилди. Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги болалар уйига жойлаштирилди.

Болалар қайтарилгач, мутасадди ходимлар уларнинг оилавий муҳити ва боланинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилади ва зарурият туғилганда ижтимоий хизматлар бириктиради.

Ўзбекистон