Энди Ҳаж ва Умра зиёратчилари ягона портал орқали мажбурий рўйхатдан ўтиши керак бўлади

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёрат амалларини бажаришни истаган фуқаролар ягона портали орқали рўйхатдан ўтадилар. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг қарорида белгиланди.

Жумладан, янги тартиб бўйича рўйхатдан ўтиш ушбу муддатлардан бошланади:

• 2026 йил 1 февралдан — Ҳаж тадбирларида;

• 2026 йил 1 майдан — Умра тадбирларида.

Ҳужжатга мувофиқ, порталда зиёратчилар маълумоти киритилмаган ҳолда сафарларни ташкил этиш мумкин эмас.

Маълумот учун, портал Ҳажга чиқувчи фуқаролар учун ягона электрон навбатни ҳамда Умрага юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхатини кўзда тутади. Шунингдек, Ҳаж ва Умра фаолиятига доир маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш жараёнлари рақамлаштирилади.

 

Ўзбекистон