Руминияда сайлов натижалари бекор қилинишига қарши намойиш бўлди
Руминияда 12 январь, якшанба куни ўн минглаб одамлар 2024 йил ноябрида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижалари бекор қилинганига норозилик билдириш учун яна кўчаларга чиқди. Бу ҳақда Deutsche Welle ёзмоқда.
Reuters хабарига кўра, Бухарестда намойишчилар мамлакатнинг амалдаги президенти Клаус Ёханниснинг истеъфосини талаб қилган.
Ёханниснинг ваколати расман 21 декабрда тугади, бироқ у ўз вориси номи аниқланмагунча ўз лавозимида қолади.