Cирдарёда электр энергиясини ноқонуний ишлатган корхона аниқланди
Сайхунобод туманидаги хусусий корхонада 802,2 млн сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, корхона масъуллари электр тармоғига рухсатсиз равишда уланиб, умумий фойдаланишдаги тармоқлардан тижорат мақсадида фойдаланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.