Хоразмда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди
Хоразм вилоятининг Урганч туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» вилоят ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, «И. Т. Б. Қ.» МЧЖ «Оқ ариқлар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган обектда суғориш мақсадида фойдаланилаётган сув насосларини электр энергияси билан таъминлаш учун электр таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмаган. Натижада корхона электр энергиясидан рухсатсиз, яъни ноқонуний фойдаланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолат оқибатида электр таъминоти корхонасига 8 млрд 672 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.