Фарғонада маҳбусни қамоқдан чиқариб бериш учун 10 минг доллар сўраганлар қўлга олинди

Фарғонада қамоққа олинган шахсни пул эвазига чиқариб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди.

Қайд этилишича, муқаддам судланган Д.Қ. ва У.М. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.С.нинг тергов органи томонидан айбланиб, қамоққа олинган танишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишловчи мансабдор танишлари орқали чиқариб беришни ваъда қилган. Улар жиноят ишини ижобий ҳал қилиш эвазига фуқародан 10 минг доллар талаб қилган.

 

Фуқаронинг аризаси асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Д.Қ. ва У.М. Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, Д.Қ. уч нафар фуқародан жарима майдонларидаги машиналарни чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва бошқа ҳаракатлари учун пул олгани юзасидан аризалар келиб тушган.

Янгиликлар