TBC Bank Uzbekistan қўшимча $35,1 миллион сармояга эга бўлди

Хорижий инвестиция инновацион рақамли банкинг ва хусусий банк секторини ривожлантиришга йўналтирилади. 2022 йил 8 август куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Жаҳон банки гуруҳи аъзоси Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва TBC Bank Group PLC компанияси TBC Bank Uzbekistan’га (TBC UZ) умумий миқдорда 35,1 миллион доллар қўшимча сармоя киритди. TBC Bank Uzbekistan Грузиянинг йирик TBC Bank Group PLC холдинг компаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. TBC Bank Group PLC Англия ва Уелсда рўйхатдан ўтган, компаниянинг аксиялари London фонд биржасида котировка қилинади.

Ушбу капитал оширилиши 2021-йил 30-сентабрда TBC UZ, TBC Bank Group PL, EBRD ва IFC ўртасида имзоланган инвестицион келишув доирасида кўп йиллик молиялаштириш режасининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу келишувга кўра, икки институционал инвесторнинг ((YETTB ва IFC) ҳар бири TBC UZ’да 20 фоиздан улушларни қўлга киритган эди.

Илк бадал миқдори 18,8 миллион АҚШ доллари, яъни ҳар бир инвестор учун 9,4 миллион долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, TBC Bank Group PLC 25,9 миллиог доллар инвестиция киритди.

Иккинчи сармоя доирасида EBRD ва IFC ҳар бири $7 миллиондан, TBC Bank Group PLC эса $21,1 миллиондан жалб қилди. Шундай қилиб,TBC UZ’га жалб қилинган инвестицияларнинг умумий миқдори 79,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Инвестицион келишувга асосан, 2023-2024-йилларда ҳам капитални кўпайтириш режалаштирилган.

TBC Bank Ўзбекистондаги икки йиллик фаолияти давомида йирик ўсиш темпларини кўрсатишга эришди. Банк 2020-йилнинг апрель ойида лицензиясини қўлга киритди ва октабрь ойида тижорий фаолиятини бошлади. Bank TBC Group’га тегишли ва мобил илова орқали чакана банк хизматларини таклиф этувчи «Space» платформасининг инновацион финтеч базасида фаолият юритади. 2022-йилнинг июлига келиб TBC UZ иловасини 2,4 миллион киши юклаб олди. Айни пайт TBC Bank республиканинг 9 та шаҳридаги шоу-румлари ва бутун мамлакат бўйлаб 33 та «мижозларни фаоллаштириш нуқталари» орқали банк хизматларини тақдим этиб келмоқда.

TBC Bank чакана фойдаланувчиларга онлайн-форматда: пул ўтказиш, кредит, автокредит, депозит, муддатли тўлов, банк карталари ва ҳисобварақлар бўйича тўлов қилиш каби хизматларни тақдим этади. Барча имкониятлардан TBC UZ иловасида фойдаланиш мумкин.

EBRD, IFC вa TBC Bank Group PLC инвестициялари TBC Bank операцион фаолиятининг ривожланишига, банк секторида корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини илгари суришга ёрдам беради ва Ўзбекистонда рақамли молиявий бозорнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Янги инвестициялар мамлакат бозорига яқинда кириб келган рақамли банк операцион фаолиятининг янада ўсишига ва секторда корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини илгари суришга туртки бўлади.

Спартак Тетрашвили, TBC Bank Uzbekistan бошқарув раиси буни шундай изоҳлади:

«Умид қиламизки, ушбу сармоялар нафақат банкимизнинг ривожига, балки бутун мамлакатнинг рақамли соҳаси тараққиётига ҳисса қўшади. Биз халқаро инвесторлар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлиги кундан-кунга ошиб бораётганига ўз мисолимизда амин бўлмоқдамиз. Республика Марказий банки томонидан ўтказилаётган реформалар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги имкониятлар ва сармоялар бизга мижозлар учун хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ва фойдаланувчиларимиз учун инновацион рақамли хизматлар тақдим этишга ёрдам беради».

Кассандра Колберт, IFC’нинг Марказий Осиё бўйича катта менежери:

«Биз TBC Bank Uzbekistan билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланаётганидан ва технологик инновацияларга асосланган банк хизматларининг кенгайишини қўллаб-қувватлаётганимиздан мамнунмиз. Ушбу инвестициялар жўшқин, самарали ва мустаҳкам капитализация қилинган хусусий банк секторини яратиш бўйича Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишга қаратилган бизнинг стратегиямизга мос келади».

Алкис Вриениос Дракинос, EBRD’нинг Ўзбекистондаги раҳбари:

— Биз TBC Bank Uzbekistan’ни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Ушбу рақамли банкнинг фаолияти қисқа тарихга эга бўлсада, банк бутун мамлакат бўйлаб кўп сонли чакана мижозларни қамраб олиш бўйича муҳим натижаларга эришди. Инвестиция банкнинг истиқболли ўсиш стратегиясини қўллаб-қувватлайди ва TBC UZ’га янги марраларни забт этишга, жумладан Ўзбекистондаги микро — ва кичик бизнес учун молиявий хизматларни кенгайтиришга ёрдам беради.

TBC PLC ҳақида

TBC Bank Group масъулияти чекланган оммавий компания ҳисобланади. London фонд биржасида рўйхатдан ўтган ушбу компания TBC Bank АЖ ҳамда асосан Грузиянинг молия сектори ва у билан чамбарчас боғлиқ бўлган корхоналар гуруҳининг холдинг компанияси саналади. TBC ва унинг шўба компаниялари 38,1% мижозлар кредити ва 37,8% мижозлар депозити умумий улуши билан Грузия бозоридаги етакчи универсал банк гуруҳи ҳисобланади. ТБC чакана хизматлар, корпоратив ва микро, кичик ва ўрта корхоналарни ўз ичига олган бизнеснинг барча асосий йўналишларида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Компаниянинг молиявий хизматлари анъанавий банк таклифларини, шунингдек, соҳадаги илғор ечимларни ўз ичига олади. 2020-йил TBC PLC Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириб, «Space» платформасининг финтеч базасида мижозларга хизмат кўрсатишни ва чакана банк таклифларини мобил илова орқали таклиф қилишни бошлади.

TBC Bank Group London фонд биржасида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган оммавий компания, TBC Bank АЖ ҳамда асосан Грузиянинг молия сектори ва у билан боғлиқ бошқа соҳаларда фаолият юритувчи корхоналарнинг холдинг компанияси ҳисобланади.

 Қўшимча маълумот олиш учун:

Сайт: tbcbankgroup.com | tbcbank.uz | tbcbank.ge

Facebook: @tbcbankuz

Instagram: @tbcbankuzbekistan

Telegram: @tbc_bank_uzb

Call center: 1150

IFC ҳақида

IFC – Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси, фаолияти ривожланаётган бозорларда хусусий секторга йўналтирилган энг йирик глобал ривожланиш институти. Ушбу корпорация дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритиб, ўз капитали, тажрибаси ва нуфузини ривожланаётган мамлакатларда бозорлар ва имкониятлар яратиш учун сарфлайди. 2021-йилда бундай давлатларнинг хусусий компаниялари ва молиявий муассасаларига IFC томонидан рекорд даражасидаги 31,5 миллиард долларлик маблағ ажратилди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатлар COVID-19 пандемиясининг оқибатлари билан курашаётган бир пайтда, улардаги хусусий сектор имкониятларидан фойдаланиб, ҳаддан ташқари камбағалликка чек қўйиш ва умумий фаровонликни ошириш эди. Қўшимча маълумот олишни истасангиз, www.ifc.org сайтига ташриф буюринг.

Facebook: @IFCwbg

Twitter: @IFC_org

Instagram: @ifc_org

Youtube: @IFCvideocasts

EBRD (YETTB) ҳақида

YETTB учта қитъанинг 38 мамлакатида хусусий сектор ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантиришга кўмаклашиб келаётган халқаро молиявий ташкилот. Ушбу банк 71 та давлатга, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Европа инвестицион банкига тегишли. YETTB’нинг сармоялари мамлакатлар иқтисодиётини рақобатбардош, инклюзив, осон бошқариладиган, экологик жиҳатдан тоза ва барқарор қилишга қаратилган. Бугунги кунга келиб YETTB томонидан Ўзбекистондаги 111 та лойиҳага 3,38 миллиард евро жалб қилинди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар