Сбер GigaChat 2.0 – рус тилидаги энг кучли нейротармоқ моделини тақдим этади
GigaChat 2.0 моделлар қатори катта янгиланишдан ўтди
МЕRА бенчмарининг натижаларига кўра, Сбернинг GigaChat 2 МАХ модели рус тили учун энг яхши сунъий интеллект модели бўлиб, халқаро бенчмаркларда ҳам GPT4o, DeepSeek-V3, LLaMA70B ва Qwyen2.5 каби моделларни кўплаб кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирмоқда.
GigaChat 2.0 моделлар қатори катта янгиланишдан ўтди. Бу эса бизнес мижозларга ўз вазифаларини янада тез ва самарали бажариш ҳамда кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
• GigaChat 2 МАХ янада кучлироқ бўлиб, айниқса, рус тилидаги вазифаларда кўплаб хорижий муқобилларидан устунлик қилади.
• GigaChat 2 Pro аввалги МАХ версияси даражасидаги сифатни кўрсатиб, ижодий ва аниқлик талаб қиладиган вазифаларни яхши бажаради. Шу билан бирга, у камроқ ресурс талаб қилади.
• GigaChat 2 Lite – оддийроқ вазифалар учун мўлжалланган базавий модел — энди уни сифат жиҳатдан олдинги Pro версияси билан таққослаймиз : энди у мураккаб вазифаларни тезроқ ва арзонроқ ҳал қилиш имконини беради.
Фойдаланувчилар аввалги авлод моделларга кириш ҳуқуқини сақлаб қоладилар ва GigaChat 2.0’ни синаб кўриб, ўз бизнесларига мос версияни танлашлари мумкин. Бунинг учун дастурлашни билиш шарт эмас. Барча моделлар булут орқали API ёрдамида фойдаланишга очиқ ёки уларни компания инфратузилмасида (он-премисе) жойлаштириш мумкин.
Сбербанкнинг технологик ривожланиш бўлими раҳбари, катта висе-президент Андрей Белевсев:
«GigaChat 2.0 – бу шунчаки техник кўрсаткичлар ўсиши эмас, балки рус тилидаги йирик тил моделлари (LLM) ривожида муҳим қадамдир. Биз дунёдаги энг яхши AI ечимлари даражасида модел яратдик, рус тилидаги вазифаларда эса у кўпчилик хорижий моделларни ортда қолдиради. Маҳаллий сунъий интеллект тизимлари Россияда бизнес юритаётган ҳар қандай компания учун стратегик аҳамиятга эга. Бугунги кунда 15 мингдан ортиқ ташқи мижозлар GigaChat’дан фойдаланмоқда. Бизнинг янги авлод моделлари эса янада кўпроқ мижозларга кенг қамровли вазифаларни самарали ҳал қилиш имконини беради. Сунъий интеллект ёрдамида жараёнларни такомиллаштириб, компаниялар рақобатчиларидан бир қадам олдинда бўлиш, фойдани ошириш ва мижозлар садоқатини мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар.»
Кўпроқ самарали AI агентларини яратиш имконияти
GigaChat 2.0 асосида компаниялар автоном AI ёрдамчиларини яратиши мумкин. Улар мураккаб вазифаларни мустақил таҳлил қилиш ва ҳал қилиш қобилиятига эга. Бунга эришиш учун модел математика, табиий ва гуманитар фанлар бўйича билимларини сезиларли даражада оширди, дастурлашни яхшироқ ўрганиб, сифатлироқ код ёзишга қодир бўлди. Python ва JavaScript’да AI агентларини ишлаб чиқиш учун GigaChat LangChain SDK билан тўлиқ мос келади, мослик пакетлари эса GigaChain жамоат репозиториясида жойлашган.
Тўрт баравар каттароқ контекст
Янги авлод моделлар мулоқот давомида контекстни узоқроқ эслаб қолади, мураккаб ва узун саволларга жавоб бера олади ва кўпроқ матнни таҳлил қилади. Илгари бир сўров учун тахминан 48 бетлик матн юклаш мумкин бўлса, энди бу ҳажм 200 бетга етди. Бу эса GigaChat 2.0’ни чат-ботлар яратиш учун янада қулай қилади.
Иш вазифаларини икки баробар яхшироқ бажаради
Янги моделлар фойдаланувчи кўрсатмаларига икки баравар аниқроқ риоя қилади, 25% яхшироқ жавоб беради ва аниқ формат ва услубга амал қилади, бу эса ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш, мижоз сўровларини таҳлил қилиш каби иш жараёнларини янада самарали бажаришга ёрдам беради.
Жаҳон етакчилари қаторида
МЕRА мустақил бенчмарк маълумотларига кўра, GigaChat 2 МАХ рус тилидаги AI моделлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. ММLU баҳоларида эса инглиз ва рус тилларида дунёнинг энг илғор моделларидан кам эмас ёки улардан устун туради. Айниқса, флагман DeyepSeyek-V3, Qwyen-2.5 (75Б версияси), GPT-4o ва LLaMA 70B’дан рус тилида фактологик саволларга жавоб бериш ва берилган форматга риоя қилиш бўйича яхшироқ натижалар кўрсатди.
Бундан ташқари, модел HumanYeval бенчмаркида хорижий муқобилларидан устун келиб, код ёзиш бўйича яхшироқ натижалар қайд этди ҳамда аниқ фанларни чуқурроқ тушунишга қодир.
Банкнинг расмий сайтлари:
www.sberbank.com (Сбербанк Гроуп сайти)