Қозоғистонда енгил самолёт ҳалокатга учради: 2 киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бортда бўлган учувчи ва йўловчи ҳалок бўлди, деб Nur.kz нашри мамлакат транспорт вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
17-август куни Aerostar R40F UP-LA229 енгил самолёти Оқмўла вилоятида, умумий авиация парвози вақтида авиаҳалокатга учради, — дейилади бошқармада.
Расмий маълумотларга кўра, самолёт қулаши оқибатида учувчи ва йўловчи ҳалок бўлган.
Ҳозирда, авиация ҳодисаларини текшириш қоидаларига мувофиқ, комиссия тузилган. Қозоғистон Транспорт вазирлигининг бахтсиз ҳодисаларни текшириш департаменти воқеа жойига жўнаб кетган.