School 21 Ўзбекистонда илк туғилган кунини нишонлади
Жорий йилнинг 21 декабрь куни School 21 рақамли технологиялар мактаби Ўзбекистонда ўз фаолиятининг бир йиллигини кенг нишонлади.
Ўтган давр мобайнида мактаб 18 ёшдан ошган ҳар бир хоҳловчи учун IT дунёсига йўлбошчи вазифасини ўтади, минглаб инсонларга IT соҳасида ўз кучини синаб кўриш ва ахборот технологиялари соҳасида талаб юқори бўлган касб бўйича ўз карерасини бепул бошлашга имкон яратди.
Шу куни таълим иштирокчилари ва мактаб жамоасини фахрий меҳмонлар – Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Ансор Анваров, Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилмурод Хўжамбердиев ва Самарқанд IT Park директори Шерзод Юсуповлар табрикладилар. Улар лойиҳанинг мамлакат ҳаёти учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, иштирокчиларга IТ-ҳамжамиятнинг кўзга кўринган вакиллари бўлишдек улкан мақсадга эришишларини тиладилар.
Олег Пекос, Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари:
School 21 лойиҳаси нафақат шунчаки мактаб, балки Ўзбекистон рақамли трансформациясининг муҳим қисми ва ижтимоий лифтнинг ёрқин намунасидир. Барча 18 ёшдан ошганлар учун бепул таълим имконияти, замонавий шарт-шароитларга эга кампус ва «peer-to-peer» методологияси ҳар бир киши учун барқарор ривожланаётган IT саноатида кенг йўл oчади. Бу ерда муваффақият эришиш дастлабки билимга эмас, аксинча мотиватсияга, меҳнатсеварлик ва ривожланиш қобилиятига боғлиқ. Бундай ташаббуслар мамлакатимизда кучли профессионал жамиятни барпо этишда мустаҳкам замин яратмоқда. Келгуси йилда мактабнинг янада тараққий этишини ва шижоатли талабаларга эга бўлишини тилайман.
Кампус ташкил топган кун муносабати билан ташкил этилган тадбирлар кун бўйи давом этди. Эрта тонг расмий қисм билан бошланди, унда мактаб жамоаси томонидан йил давомида эришилган ютуқлар ва ҳамкорлик лойиҳалари тақдим этилди. Таълим иштирокчилари ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳалари: пластик карточкаларни текшириш учун мўлжалланган кибер-ахборот портали, қўлда ёзилган ва босма мураккаб шрифтларни таниб олувчи сунъий интеллект, шунингдек рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва кенг тарқатиш бўйича IT лабораториясининг булутли инфратузилмаси ҳақида сўзлаб беришди. Таълим, волонтёрлик ва жамият тараққиётида алоҳида ўрин эгаллаган иштирокчилар тақдирланди. Мактаб мукофотлари Жасурбек Нуриддинов, Тахир Байлепесов, Журабек Камолов ва Севинч Суиновага насиб этди.
Зарина Лухманова, School 21 асосий ижрочи директори:
Бу йил Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида 3,5 минг нафардан ортиқ иштирокчилар таълимга қўшилди. Биз соҳанинг асосий кўзга кўринган вакиллари билан 46 та меморандум ва шартномалар имзоладик, ўнлаб тадбирлар ташкил этдик, шунингдек Job & Edu Fest, ICT Week, GDG DevFest 2024 ва бошқа шу каби форум ва кўргазмаларда қатнашдик. Биз фаол иш олиб бориш орқали лойиҳани ривожлантишга ҳамда фуқаролар, бизнес ва давлат манфаатларини бирлаштирувчи кучли таълим ва технология марказини яратишга эришмоқдамиз.
Кун давомида иштирокчилар етакчи экспертлар, жумладан Mohir dev, Babai Systems ва Brain Power Evolution вакилларининг маърузаларида қатнашишди. Маърузачилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш билан бирга, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Айниқса, Mobiuz, SamITGlobal, IT Park Samarkand, Самарқанд вилояти ИИБ каби мактаб ҳамкорлари томонидан блис-суҳбатлар ўтказилган ва карера бўйича маслаҳатлар берилган Career Corner барчада алоҳида қизиқиш уйғотди.
Жасурбек Нуриддинов, асосий таълим иштирокчиси:
Ярим йилдан ортиқ вақтдан буён School 21 нинг асосий таълимида иштирок этаман. Мактаб мен учун иккинчи уйимга айланди, чунки кўп вақтимни шу ерда ўтказаман. Мактабда ривожланиш учун барча шарт-шароитлар яратилган: таълим учун платформа, ётоқхонада яшаш, машғулотлар залида спорт билан шуғулланиш ва дам олиш имконияти. Ҳар доим бизни қўллаб-қувватлашга, ёрдам беришга ва мотиватсияни оширишга тайёр бўлган мактаб жамоаси: комюнити менежерлари, техник мутахассислар ва иш билан таъминлаш бўйича менежерлар биз билан бирга. Бу ерда таълим «peer-to-peer»га, яъни баҳоларсиз, мураббийларсиз ва белгиланган жадвалларсиз, ҳамма бир-биридан ўрганадиган усулга асосланади. Бу ўз вақтини тўғри бошқариш ва ўқув жараёнини мустақил равишда режалаштиришни талаб этади.
Бугун мактабнинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган деярли барча тадбирларда қатнашдим, бир нечта интервьюлардан ўтдим ва қимматли тажрибага эга бўлдим. Қолаверса, IT quiz’да ўйнадим ва ўзимни турнирларда синаб кўрдим. Давлатимиз биз ёшларга IT соҳасида бепул таълим олиш имкониятини яратаётганидан жуда хурсандман.
Кампуснинг тўртта қаватида интерактив зоналар ташкил этилди. Меҳмонларга талабалар клублари ва дастурлаш асослари билан танишиш, IT квизларида иштирок этиш, мантиқий қобилиятларини ўйинларда синаб кўриш ва навбатдаги саралаш «ҳовуз»ига рўйхатдан ўтиш бўйича барча шароитлар яратилди. PlayStation, VR ва XBOX зоналаридаги турнирлар тадбирга рақобат ва қувонч руҳини қўшди. Nuwa роботлари билан ҳамма мулоқот қилиши, рақс тушиши, қўшиқ айтиши ва ўйинлар орқали инглиз тилини ўрганиши мумкин бўлди. Тадбир кўчадаги Янги йил арчаси ёнида ниҳоясига етди, у ерда чироқлар тантанали равишда ёқилиб, миннатдорчилик сўзлари ва келгуси йил учун тилаклар билдирилди.
School 21’нинг илк туғилган куни шунчаки байрам эмас, балки мамлакат IТ-ҳамжамияти учун муҳим воқеа бўлиб, IТ-мутахассисларининг янги авлодини тайёрлаш ва Ўзбекистоннинг рақамли экотизимини ривожлантиришда мактабнинг ролини таъкидлади.
Фурсатдан фойдаланиб, School 21нинг аъзосига айланиш ва IT соҳасида ўз кучини синаб кўришни хоҳловчиларнинг барчасини 26 кунлик саралаш «ҳовузига» таклиф этамиз. Унинг энг яхши иштирокчилари ўртача 1,5 йилдан 3 йилгача: муддат иштирокчиларнинг танловига боғлиқ, давом этадиган асосий таълим босқичига ўтадилар.
Навбатдаги саралаш «ҳовузлари» саналари:
• Тошкент – 27 январь, аризалар 22 январгача қабул қилинади;
• Самарқанд – 27 январь, аризалар 22 январгача қабул қилинади.
21-school.uz ҳаволаси орқали ўқиш учун ариза топшириш мумкин.
Самарқанд
Email: [email protected];
Телефон: +998-(93)-039-44-42;
Манзил: Самарқанд, Ибн Сино кўчаси, 17а.
Тошкент
Email: [email protected];
Телефон: +998-(93)-039-44-47;
Манзил: Тошкент, Зиёлилар кўчаси, 13.