Sello Pay: Пулни комиссиясиз ўтказинг

Sello SuperApp тобора қулай ва фойдали бўлиб бормоқда!   

Энди ҳар бир идентификациядан ўтган Sello Pay фойдаланувчиси 3 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказиши мумкин.

Sello Pay’да қандай пул ўтказиш мумкин?

   Sello SuperApp иловасини юклаб олинг. Агар сизда ҳали илова бўлмаса, уни смартфонингизга ўрнатинг. Буни App Store ёки Google Play орқали амалга ошириш мумкин;

   картангизни қўшинг. Пул ўтказиш учун шунчаки «Картага ўтказиш»ни танланг. Пул юбормоқчи бўлган картанинг рақамини киритинг;

   ўтказма суммасини (3 млн сўмгача) киритинг ва «Юбориш» тугмасини босинг.  

Тайёр, пул зудлик билан ўтказилди, энг муҳими – ҳеч қандай комиссиясиз!  

Бу нима учун фойдали?

Яқинларингизга тезда пул керак бўлиб қолса, Sello орқали фойдали ўтказинг. UzCard ёки Humo’га пул жўнатишингиздан қатъи назар, маблағ олувчига бир зумда етиб боради. Қўшимча тўловлар ёки яширин воситачилик ҳақлари йўқ. Тез, қулай ва ортиқча харажатларсиз – яқинларингизни қўллаб-қувватланг, пулдан ҳам ажралманг.  

Бу нега хавфсиз?

Sello Pay Ўзбекистон Марказий банкининг барча талабларига жавоб берадиган молиявий операцияларнинг ишончли ҳимоясини таъминлайди.

Маълумотларнинг виждонан ва хавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида Sello Pay серверлари Ўзбекистонда жойлаштирилган. Халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун мустақил аудит ўтказилди. Фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш доимо устувор вазифа бўлганлиги сабабли, тўлов тизимлари хавфсизлигининг халқаро стандарти ҳисобланган PCI DSS мувофиқлик сертификати олинган.

Sello Pay’даги ҳар бир тўлов нафақат қулай, балки мутлақо хавфсиз бўлиши учун максимал маълумотлар ҳимояси ва замонавий технологиялар билан амалга оширилади.

Sello SuperApp иловасини ҳавола орқали юклаб олинг.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Янгиликлар