Сенат раиси Танзила Норбоева Тожикистон президенти билан учрашди

Халқаро конференцияда иштирок этиш учун Душанбега ташриф буюрган делегация раҳбарларини Тожикистон Президенти қабул қилди. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тожикистон парламенти таклифига биноан Олий Мажлис Сенати делегацияси Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган Халқаро парламент конференциясида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюрди.

Халқаро анжуманда иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, Эрон, Беларус, Озарбайжон ҳамда Арманистоннинг парламентлари раҳбарлари ҳам келган.

Конференция аввалида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ушанбе шаҳрига ташриф буюр барча делегация раҳбарларини қабул қилди.

Жаҳон