Тошкент шаҳар ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди
Мирхамидов Мирмухаммад Миршахидович Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мирхамидов 1982-йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси ҳисобланади.
Хусусан, у 2006-йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
Шунингдек, 2023-йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.





