Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис этиб сайланди. Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев эса унинг биринчи ўринбосари бўлди. Бу ҳақида UzA хабар берди.

4 октябрь куни Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

Тадбир доирасида билдирилган фикрлар ва таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. Мазкур лавозимда 2022 йилнинг май ойидан буён ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев федерация раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

 

Спорт