Фуқаролардан 6 ойда 200 га яқин шикоятлар. Косметология соҳасида назоратни кучайтириш зарурми?
Рақобат қўмитаси 2025 йилнинг биринчи ярмида косметология соҳасида истеъмолчилардан кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани ва ушбу соҳада тартиб ўрнатилиши кераклигини маълум қилди.
Келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида тизимли ўрганишлар ўтказилганда косметология соҳасида қатор ҳуқуқий бўшлиқлар, назорат механизмларини янги турларини жорий этиш ва истеъмолчиларни хавф-хатардан огоҳлантириш зарурати мавжудлиги аниқланганди, — дейилади хабарда.
Хусусан, истеъмолчини сифати кафолатланмаган хизматдан фойдаланиши оқибатида юзи куйиб соғлигига зарар етказилгани ҳақида масала Қўмита томонидан ўрганилиб ваколатли органга юборилгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йилда шикоятлар сони 381 тани ташкил этган. Жорий йилнинг 6 ойида эса Рақобат қўмитасига тиббиёт соҳасида 200 га яқин мурожаатлар келиб тушган.
Косметология соҳасида назорат қилувчи ваколатли органларнинг тартибга солиш бўйича ишларини кучайтириш зарурати мавжуд, — деб таъкидлади қомита.