Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди
Рейдлар давомида гашиш, опий, «Альфа-ПВП» ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фарғона ва Наманган вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Жумладан. Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Фарғона туманидаги хонадонлардан бири тегишли тартибда кўздан кечирилади.
Натижада, ушбу манзилда 2000 й.т. фуқарога тегишли 993 гр «гашиш» ва 212 гр «Альфа-ПВП» наркотик моддалари, шунингдек, 2728 дона «Регапен» ва 458 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинади.
Бошқа бир ўтказилган тезкор тадбирда эса, «Тошкент-Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган Spark русумли автотранспорт воситаси Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилади.
Натижада, унда кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ва Давлатобод туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқародан 1 кг 127 гр «опий» моддаси олинади.
Ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





