Наманганда 12 ёшли бола ток уришидан вафот этди
Бола юқори кучланишли трансформатор устига чиққан

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида бола ток уришидан ҳалок бўлди, дея хабар қилди Millar ахборот дастури.
Ҳодиса 5 май куни соат 19:37 атрофида содир бўлган.
Қайд этилишича, 12 ёшли бола юқори кучланишли трансформатор устига чиққан. Оқибатда болани кучли ток урган.
Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Шунингдек, Давлатобод тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви тайинланган.





