Марьям Тиллаева йигити билан урушганининг сабабини ошкор қилди
Қиз обуначиларининг саволларига жавоб бераётиб, бу борада муносабат билдирди.
Яқинда ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева мухлислари билан сирлашиб, Instagram-аккаунтида саволларга жавоб берди. Суҳбат давомида обуначилардан бири унинг шахсий ҳаёти ва янги муносабатлари билан боғлиқ савол берди. Блогернинг мухлиси қиз йигитининг телефонини титкилаш-титкиламаслиги билан қизиқди.
«Йўқ. Сизга ҳам маслаҳат бермайман. Ўз кайфиятингни бузишдан нима фойда? Балки у ерда жуфтингизнинг дўстлари ёки ота-онаси билан сиз учун ёқимсиз ёзишувларини ёки унинг ўтмиши билан боғлиқ нарсаларни топиб оларсиз? Йигитим ҳам телефонимни титкиламайди. Аммо бир неча марта ҳамма эски фотосуратларимни кўришга уринганди», – бўлишди у.
Хусусан, йигитнинг архив фотосуратларни томошга қилишга уриниши жанжал билан якунланган.