Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани Касаба уюшмасига ўтказилди
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани ҳукумат қарори билан Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорга кўра, ушбу дам олиш масакани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига топширилган дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди.
Касаба уюшмалари федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиладиган болалар дам олиш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари рўйхати ҳукуматнинг 2023 йил 25 мартдаги фармойиши билан тасдиқланган.