Саида Мирзиёева билимдон ва иқтидорли ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева анъанага кўра, йил якунида Ўзбекистон Президенти Администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди ва тадбирдан фотосуратларни жойлади.

Унинг қайд этишича, учрашувда қатнашган ёшлар 2023/24-ўқув йилида нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижалар қайд этиб, жами 128та, жумладан, 15та олтин, 36та кумуш ва 77та бронза медалларини қўлга киритишган. Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди ва бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ёш қаҳрамонларимизни чин қалбимдан табриклайман, билдирилган ишонч ва қўллаб-қувватлаш учун эса устозлар ҳамда ота-оналарга миннатдорлик изҳор этаман. Бу муваффақият ғалабаларга тўла катта йўлнинг бошланиши бўлсин. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида!, — деб ёзди С. Мирзиёева.

Ўзбекистон