«Овозингни телефонига ёзиб олиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатиш – пасткашлик» – Муҳаммаджон Обидов
Фарғона ҳокимининг собиқ матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов ўзи ҳақидаги салбий фикрларга муносабат билдирди.

Фото: Daryo
Муҳаммаджон Обидовнинг фикрича, ҳаётда ҳамиша иши юришган, омади чопган инсонларнинг душмани кўп бўлади. Бу душманлар – иқтидорсиз, ҳасадгўй инсонлар.
«Шундай инсонлар борки, гапирётган гапларингни телефонига ёзиб олади. Сўнг буни оммалаштиради. Овозингни телефонига ёзиб олиб, буни ижтимоий тармоқларга тарқатиш – пасткашлик. Менинг энг кўнглимга хотиржамлик берадиган нарса – қалбим», – дейди Обидов.