Сирдарёда корхона салкам 1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Сирдарё вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди, деб хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция».
Маълум қилинишича, ҳолат «Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, ДХХ ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Сирдарё туманида жойлашган «О.М.Г.» МЧЖ электр қурилмалари учун ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 460 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.