SIUT 2025-2026 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини давом эттирмоқда
Ёз — минглаб абитуриентлар учун ҳаётидаги энг муҳим қарорлардан бири бўлган келажак касб йўналишини танлаш ва уни ривожлантириб, глобал имкониятларга йўл очадиган нуфузли олийгоҳда ўқишни бошлаш давридир.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) абитуриентларга замонавий, халқаро стандартларга мос таълимни таклиф этади. Университет илғор ўқув дастурлари, кучли амалий тайёргарлик ва глобал карера имкониятларини уйғунлаштирган ҳолда, келажак етакчиларини тайёрлашни ўз олдига мақсад қилган.
Нега айнан SIUT?
SIUT — бу технологиялар, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида таълим берадиган замонавий таълим масканидир.
Таълим жараёни дуал таълим тизимга асосланган: талабалар нафақат назарий билимга эга бўладилар, балки биринчи курсдаёқ йирик саноат кластерларида амалиёт ўташни бошлайдилар. Бу эса, ўқиш давридаёқ профессионал кўникмаларни шакллантириш ва битиргач меҳнат бозорида юқори талабга эга бўлиш имконини беради.
Йўналишлар
School of Engineering:
• Геомуҳандислик (20 ўрин);
• Кончилик иши (20 ўрин);
• Нефть-газ муҳандислиги (25 ўрин);
• Кимё муҳандислиги (25 ўрин).
French Higher School of Engineering and Commerce (FHSEC):
• Геомуҳандислик (15 ўрин);
• Кончилик иши (15 ўрин);
• Тадбиркорлик ва менежмент (15 ўрин).
Француз олий муҳандислик ва бизнес мактабида таълим француз ва инглиз (қўшимча француз тили чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади) тилларида олиб борилади.
Chinese Institute of Electric Power (CIEP):
• Иссиқлик энергетикаси (30 ўрин).
Ушбу йўналиш икки диплом тизими асосида Хитойда ўқишни давом эттириш имконини беради.
Korean Institute of Technology and Culture (KITC):
• Қайта тикланувчи энергетика (20 ўрин);
• Дизайн (30 ўрин);
• Рақамли иқтисодиёт (20 ўрин).
Бу йўналишлар икки диплом тизими асосида Корея Республикасида таълим олиш имкониятини беради.
School of Computing:
• Сунъий интеллект (25 ўрин);
• Киберхавфсизлик (25 ўрин).
Business School:
• Тадбиркорлик ва менежмент (25 ўрин);
• Халқаро логистика (25 ўрин).
Ҳар бир йўналишнинг ўқув дастури етакчи хорижий университетлар ва саноат экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, замонавий талабларга тўлиқ мос келади.
Халқаро ҳамкорлик ва алмашинув дастурлари
Олийгоҳ мунтазам равишда ўзининг халқаро ҳамкорлик тармоғини кенгайтириб бормоқда. Шу боис, талабалар Европа, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатлардаги етакчи университетларда стажировка ўташ ва алмашинув дастурларида иштирок этиш ва ўқишни давом эттириш имкониятига эга.
Қабул шартлари
SIUT’да ҳужжатлар қабули давом этмоқда! Аризаларни SIUT расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёки Қабул комиссияси офисида топширишингиз мумкин. Абитуриентлар чет тили (инглиз ёки француз) ва математика фанларидан мактаб ўқув дастурлари асосида кириш имтиҳонларини топширадилар.
Керакли ҳужжатлар:
• Паспорт ёки ID (PDF шаклда, рўйхатдан ўтган манзил кўрсатилган бўлиши шарт);
• Ўрта ёки ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжат (аттестат ёки диплом, PDF шаклда);
• 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги сурат (JPG форматда);
• Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (мавжуд бўлса);
• SAT сертификати (мавжуд бўлса).
Ҳужжат топшириш муддати: 2025 йилнинг 15 июлга қадар (шу кун ҳам киради).
Кириш имтиҳони санаси: 2025 йил 16 июль.
Қабул комиссияси Call-маркази: +998557055005
Манзил: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 270-уй.
Абитуриентлар учун махсус имтиёзлар ва грант дастурлари мавжуд — батафсил маълумот.