Ўзбекистонда уй-жой нархлари бир йилда 4%га ошди

Якка тартибдаги уйлар нархи эса 2025 йилнинг II чорагига нисбатан 2%га ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархлари ўтган чоракка нисбатан 1,3%га, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса 4%га ошган.

Квартиралар нархи бир йил давомида 5,5%га, жумладан:

• бирламчи бозорда — 7,1%га;

• иккиламчи бозорда — 4,2%га қимматлашган.

Якка тартибдаги уйлар нархи эса 2025 йилнинг II чорагига нисбатан 2%га ошган. Тошкент шаҳрида квартиралар нархи бир йилда 3,9%га, республиканинг қолган ҳудудларида эса 7%га.

Ўзбекистон