Сурхондарёда ЙТҲ оқибатидa скутер ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 17 ёшли скутер ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХХ маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, ҳодиса 2025-йил 6-июнь куни соат 01:30 ларда «Боғишамол» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси чорраҳадан чапга бурилаётган вақтда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган скутер билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида 11-синф ўқувчиси бўлган скутер ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари — сон суягининг синиши ва бош мия ёпиқ жароҳатлари билан Термиз шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон