Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи элчиси бўлди
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) бўлди. Бу ҳақда 7 март куни «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Братиславадаги «Грассалковичлар» саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда у мамлакат президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди.
Маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлади. Шунингдек, 2025 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли қўшма тадбирлар белгилангани қайд этилди.