Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди

Жанубий Корея собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи акцияларни сохталаштиришда иштирок этиш, сайловларга аралашиш ва порахўрликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Сеул марказий округ суди Ким Гон Хининг далилларни йўқ қилиши мумкинли сабабли, уни ҳибсга олишга ордер берган.

Ким 2009-2012 йилларда Жанубий Кореядаги BMW дилери Deutsch Motors иштирокидаги акциялар нархини манипуляция қилиш схемасида иштирок этганликда ҳамда 2022-йилги парламент сайловлари ва 2024-йилги умумий сайловларда номзодлар кўрсатишга аралашганликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йил декабрида Жанубий Кореянинг ўша пайтдаги президенти Юн Сок Ёл, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этишга урингани учун, унга импичмент эълон қилинган эди.

Жаҳон