Ўзбекистон ва Малайзияда одамлар ҳаётни сақлаб: соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал экспертларнинг ҳисоботи
2024 йил август ойида халқаро мустақил экспертлар гуруҳи Ўзбекистон ва Малайзияда долзарб тамаки чекиш муаммосини ёритувчи маърузани эълон қилди.
Ушбу мамлакатлар тадқиқот учун бирлаштирилгани бежиз эмас: гап уларнинг қуйидаги жиҳатлар бўйича ўхшашлигида: Малайзия аҳолиси салкам 30 миллионни, Ўзбекистонда эса — 33-34 миллионни ташкил қилади, бундан ташқари, ҳар икки мамлакатда аёллар орасида чекиш ҳолати 2% дан кам. Шу билан бирга, Малайзияда эркаклар орасида чекиш даражаси 35-40%, Ўзбекистонда эса тахминан 20% га етади. Бироқ, Ўзбекистонда носвой сингари тутунсиз заҳарли тамаки маҳсулотларининг кўп истеъмол қилиниши кузатилмоқда, бу эса аҳоли соғлиғи учун алоҳида хавф туғдиради.
Ҳисоб такидланишича, чекиш ушбу мамлакатларда бевақт ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилга бориб, дунёда чекувчилар сони 1,27 миллиардга етади ва уларнинг саккиз миллиондан ортиғи ҳар йили чекиш билан боғлиқ касалликлардан вафот этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тамаки зарарини камайтириш (Tobacco Harm Reduction) стратегиясини жорий этиш, зарур чоралар кўрилган тақдирда, 2060 йилга келиб ҳар икки мамлакатда 880 минггача инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўпка саратонининг 47% чекиш туфайли келиб чиқади. 2021 йилда чекиш билан боғлиқ касалликлар бутун дунё бўйлаб 1,8 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлган. Чекиш билан боғлиқ касаллик ташхиси қўйилган беморларнинг 70% дан ортиғи ташхис қўйилгандан кейин ҳам чекишни давом эттирмоқда. Ўпка саратонида беш йиллик омон қолиш ҳозирги вақтда атиги 10-20% ни ташкил этади, аммо диагностика ва даволаш усулларининг ривожланиши билан ушбу кўрсаткич 2050 йилга келиб 50% гача ошиши мумкин.
Иккала мамлакатда ҳам чекишдан воз кечиш вариантига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Никотин ўрнини босувчи терапия ва чекишдан воз кечишнинг бошқаларга нисбатан самарали шаклларини қўллаб-қувватлаш инфратузилмаси ҳали ҳам ўта содда ва бу биз эътибор қаратишимиз керак бўлган ҳақиқий муаммодир. Шунингдек, агар зарарни камайтирувчи маҳсулотларни жорий эта олсак, 2060 йилга келиб Ўзбекистонда 465 000 ва Малайзияда 416 000 кишининг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин, – дея ҳисобот муаллифларидан бири доктор Дерек Ях таъкидлади.
лтрон сигарета, тамакини қиздириш тизими, никотинли пауч ва вейп каби зарарни камайтирувчи маҳсулотлар организмга етадиган заҳарли таъсирни 80% га камайтиради ва чекиш билан боғлиқ касалликлар ҳолатини 70% га қисқартиради. Ҳисоботда, шунингдек, анъанавий никотин ўрнини босувчи терапиянинг самарадорлиги бир йил давомида чекишдан воз кечиш учун атиги 10% ни ташкил этиши, электрон сигареталар эса икки баравар самаралироқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Афсуски, ушбу мамлакатларда бундай муқобил маҳсулотларни жорий этиш бир қатор тўсиқларга дуч келмоқда. Никотин ҳақида кўплаб афсоналар ва нотўғри маълумотлар мавжуд бўлиб, бу қарор қабул қилишни жараёнини мураккаблаштиради. 11 мамлакатда 15 000 дан ортиқ шифокорлар ўртасида ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, уларнинг 77% никотин — ўпка саратони сабабига айланадиган омил дея янглиш фикрлайди.
Агар вазият ўзгармаса, Ўзбекистонда ҳар йили тамаки туфайли 20 000 киши ҳаётдан кўз юмади. Бу шунчаки статистика эмас — гап одамлар ҳаёти ҳақида кетмоқда. Тиббиёт ҳамжамияти нотўғри ахборот тарқалишига қарши курашиши ва зарарни камайтирувчи маҳсулотларнинг исботланган афзалликлари ҳақида беморларга маълумот бериши зарур. Шифокорлар беморларга янги технологияларнинг афзалликлари ҳақида фаол маълумот беришлари ва никотин ҳақидаги афсоналарни йўқотишлари лозим, – дейди ҳисобот муаллифларидан бири доктор Делон Ҳюман.
Хулоса қилиб айтганда, зарарни камайтирувчи маҳсулотларни жорий этиш, ўпка саратони диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш Ўзбекистон ва Малайзия учун аҳоли саломатлигини сезиларли даражада яхшилаш учун ноёб имкониятдир. Агар иккала давлат ҳукумати ва тиббиёт ҳамжамияти биргаликда ҳаракат қилса, бу юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ва тамаки чекиш билан боғлиқ касалликлар хавфини сезиларли даражада камайтиришга сабаб бўлиши мумкин.