Исроилда Эроннинг ракета ҳужуми натижасида шифохона зарар кўрди
Исроилнинг Бершеба шаҳрида жойлашган шифохонага Эрон томонидан кечаси амалга оширилган ракета ҳужуми натижасида зарар етказилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Сорока шифохонаси вакили маълум қилишича, муассасага жиддий шикаст етган, Исроил тез ёрдам хизмати эса бутун мамлакат бўйлаб камида 65 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Эрон давлат оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ракета зарбалари шифохонанинг ўзига эмас, балки унинг ёнидаги ҳарбий объектга қаратилган.
Исроил ҳарбий кучлари Эрондаги ядровий объектларга, жумладан фаолиятда бўлмаган Арак оғир сув реактори ва Натанз қурилмасига зарба берганини маълум қилган.
Уго Бачеганинг ёзишича, бугунги эрталабки ҳужумлар Доналд Трамп АҚШнинг Исроил ҳарбий кампаниясида бевосита иштирок этиши мумкинлигини кўриб чиқаётган муҳим пайтга тўғри келган.
Хабарларга кўра, Трамп Эронга ҳужум қилиш режаларини маъқуллаган, аммо якуний қарор қабул қилмаган. Эрон олий раҳбари эса АҚШ аралашса, «тузатиб бўлмас зарар» етказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.