Uzum Market сотувчилар учун йўриқномани янгилади

Uzum Market 2026 йил 26 январдан кучга кирадиган сотувчилар учун ишлаш йўриқномасида иккита ўзгариш ҳақида хабар берди.

Янгиланишлар талабларни соддалаштириш ва маркетплейс ҳамкорлари учун қоидаларнинг шаффофлигини оширишга қаратилган.

Товар карточкаларидаги фотосуратлар ва видеоларга бағишланган 5.7-бандда бўлим тузилиши қайта кўриб чиқилди. Талаблар мавзулар бўйича гуруҳланган бўлиб, бу навигация ва қўлланма билан ишлашни осонлаштиради. Визуал мисоллар сони қисқартирилди — уларнинг ўрнига сотиладиган ва сотилмайдиган карточкаларнинг иккита универсал намунаси қўшилди.

Шунингдек, татуировкали ва пирсингли моделларни намойиш этишга қўйилган чекловлар олиб ташланди. Бундан ташқари, Uzum Market зарур ҳолларда товар карточкасидаги фотосуратлар тартибини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бошқа визуал контент талаблари ўзгаришсиз қолди. Батафсил маълумот ҳавола орқали.

Шунингдек, 2.3 банд янгиланган бўлиб, унда тақиқланган товарлар тоифалари жадвали келтирилган. Жадвалдаги барча позиция мавзулари бўйича тузилган ва бир қатор бандларда ноаниқ талқинларга йўл қўймаслик учун истиснолар аниқлаштирилган. Товарларнинг янги тоифалари қўшилмади — барча чекловлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мос келади ва харидорлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Жадвалнинг жорий версияси ҳавола орқали мавжуд.

Uzum Market ҳамкорларга товар карточкаларини тўғри расмийлаштириш ва юзага келиши мумкин бўлган қоидабузарликларнинг олдини олиш учун янгиланган йўриқнома билан олдиндан танишиб чиқишни тавсия этади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон