Андижонда қалбаки валюта сотган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Т. фуқаро М.М.га қалбаки $1,9 мингни ҳақиқий $900 га сотаётган вақтида ушланган.

Тадбирда $100 лик купюраларда тайёрланган қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, актсиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон