Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони яна ошди

Туркияда сохта спиртли ичимликлардан заҳарланиш оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг сони 11 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Консуллика 15 январь куни тўрт нафар фуқаронинг (барчаси эркак) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этгани бўйича мурожаатлар келиб тушган. Бир кун ўтиб, Истанбул морг идораси яна бир Ўзбекистон фуқароси сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этганини тасдиқлаган.

Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, 6 нафар ўзбекистонликлар вафот этгани ҳақда хабар берган эдик.

Ўзбекистон