Тошкент вилоятида $10 минг эвазига суд ҳукмини ўзгартирмоқчи бўлган адвокат ушланди
Тошкент вилоятида адвокатлик бюроси адвокати пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, адвокат махаллийфуқарога нисбатан суд идоралари томонидан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилади.
Натижада, ушбу шахс хизмати эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





