Жанубий Суданда кучли сув тошқини содир бўлди
2024 йилда 11 млндан ортиқ аҳолига эга Суданда ўн йилликда кузатилган энг кучли сув тошқини содир бўлди. Унда миллионлаб инсонлар жабр кўрди. Бу ҳақида БМТ маълумотига таяниб, BBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жабрланган аҳолининг чорак қисми мамлакат шимолида истиқомат қилади — улар сув сатҳи кўтарилгани боис ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Турли баландликлардан бошпана топаётган инсонларга ёрдам кўрсатишга давомли ёғингарчилик халақит бермоқда.
Жорий йилги сув тошқинлари мавсуми 11 миллиондан зиёд аҳолига эга Жанубий Суданда охирги ўн йилларда кузатилган энг кучлиси бўлди. Ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат агентлиги маълумотларда келтирилишича, мамлакат шарқидан оқиб ўтган Пибор дарёси қирғоқри чи 112 минг киши ўз уйларидан айрилган.
Тепаликларга қочаётганларнинг ҳатто егулиги ҳам йўқ, улар ҳамма нарсаларини ташлаб кетмоқда, — дейди Ёрдам ва реабилитация хизмати директори Жозеф Няо.
БМТ ташкилоти ёмғирлар бошланиши билан гуманитар ёрдамни етказишнинг имконияти бўлмаётган 15 та асосий йўналишни маълум қилди. Ушбу ҳудудларда тахминан 500 минг фуқаро истиқомат қилади.
Буларнинг барчаси Жанубий Суданнинг қўшни давлат билан 18 ойдан бери давом этаётган уруши оқибатлари фонида содир бўлмоқда. Ўтган йилнинг апрелидан бери Жанубий Суданда ярим миллиондан ортиқ қочоқлар қайд этилган.