Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

«Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида 20 январь куни давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом суғурталовчи ёки қайта суғурталовчиларнинг суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.

Рейтинг агентликнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилади ва расмий веб-сайтида ҳар ойнинг 10 санасида янгиланган ҳолда эълон қилиб борилади.

Суғурталовчи қуйидаги кўрсаткичлар асосида даврийликда баҳоланади:

— умумий кўрсаткичлар;

— балларни камайтирувчи кўрсаткичлар;

— қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар.

Баҳолаш кўрсаткичлари ва унга берилган баллар тўғрисидаги маълумотлар суғурталовчининг Ягона тизимдаги шахсий кабинетида реал вақт режимида акс эттирилади. Баҳолаш кўрсаткичлари ўзгарган тақдирда, суғурталовчининг шахсий кабинетидаги маълумотлар янгиланади.

Қарорлар