Сурияда автомобиль портлаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Сурия шимолидаги Манбиж шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берди.

Ҳодиса Манбиж шаҳри атрофидаги трассада юз берган. Қишлоқ хўжалиги ишчиларини ташиётган машина ёнида миналанган автомобиль портлаган. Қурбонларнинг 14 нафари аёл ва бири эркак ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида 15 нафар аёл жароҳатланган, улардан айримларининг аҳволи оғир. 

Бу Манбижда сўнгги бир неча кун ичида кузатилган иккинчи шундай ҳодисадир. 1 февраль куни шаҳар марказида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди. Тўққиз киши, шу жумладан, болалар яраланганди.

Жаҳон