Сурияда дрон ҳужумлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Идлиб минтақасида автомобиль ва мотоциклга уюштирилган дрон ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Ҳужум учун ҳозирча ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Қайд қилинишича,10 июнь куни Сурия шимоли-ғарбида жойлашган Идлиб минтақасида автомобиль ва мотоциклга қаратилган дрон зарбалари оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Шунингдек хабарда мазкур ҳудудда илгари АҚШ бошчилигидаги коалиция террорчи гуруҳларга қарши операциялар олиб боргани келтирилган.

 

Жаҳон