Сурияда интернет узилди

Сурия бўйлаб кенг кўламли интернет узилиши қайд этилди. Бу ҳақда NetBlocks халқаро интернет-мониторинг хизмати маълум қилди.

Интернет узилишининг сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳукумат томонидан расмий баёнот берилмаган. Мутахассислар бу техник носозлик ёки атайлаб амалга оширилган чора бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.​

Реал вақт тармоқ маълумотлари бутун Сурия бўйлаб интернетнинг тўлиқ ўчирилганини кўрсатмоқда. Бу бир нечта шаҳарларда кузатилган телекоммуникация узилишлари ҳақидаги хабарларни тасдиқлайди. Ушбу маълумот Х хизматининг баёнотида келтирилган.

 

Жаҳон